Махфийлик
Охирги янгиланиш: 2026-йил 10-октябр
Сайт
Сайтда рўйхатдан ўтиш йўқ. «Уйда нима бор?» саҳифасида белгилаган масаллиқларингиз фақат браузерингизда сақланади ва бизга юборилмайди.
Сайтни яхшилаш учун Yandex Метрика ишлатилади: у қайси саҳифалар очилгани, қаердан келингани, қурилма тури ва саҳифадаги ҳаракатларни (босишлар, айлантириш) шахсингизни аниқламасдан ҳисоблайди ва cookie файллардан фойдаланади. Бу маълумотлар Yandex серверларида умумлаштирилган статистика кўринишида сақланади.
Telegram бот
Бот ишлаши учун қуйидагилар сақланади:
- Telegram ИД ва исмингиз (Telegram берган кўринишда);
- оила сони, болалар бор-йўқлиги, эслатма вақти ва ёзув (лотин/кирилл);
- таклиф қилинган, пиширилган ва севимли таомлар;
- бот ичидаги қидирувлар ва ёрдамчига ёзилган саволлар (телефон ва карта рақамлари яширилади).
Телефон рақами, манзил, жойлашув ва тўлов маълумотлари сўралмайди ва сақланмайди. Маълумотлар учинчи томонга берилмайди ва сотилмайди — улар фақат таклифларни сизга мослаш ва ботни яхшилаш учун ишлатилади.
Маълумотларни ўчириш
Ботни тўхтатиш учун Telegram'да уни блоклаш кифоя — эслатмалар келмайди. Маълумотларингизни бутунлай ўчириш учун ботда: Созламалар → «Маълумотларимни ўчириш».
Боғланиш
Саволлар бўлса, ботга ёзинг: @NimaOvqatUzBot