Дарчинли булочка
Бошқача: булочки с коритсей, синнабон, дарчинли рулет булочка
- 2 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Сут (илиқ) 250 мл
- Қуруқ хамиртуруш 7 г
- Шакар (хамирга) 70 г
- Тухум 1 дона
- Сариёғ (хамирга) 70 г
- Туз 1 чимдим
- Сариёғ (ичига) 70 г
- Шакар (ичига) 100 г
- Дарчин (янчилган) 1½ ош қошиқ
- Тухум сариғи (суртишга) (ихтиёрий) 1 дона
Тайёрлаш
Илиқ сутга хамиртуруш ва 1 ош қошиқ шакарни солиб, 10 дақиқа кўпчишини кутинг.
Унга қолган шакар, туз, тухум, эритилган илиқ сариёғ ва сутни қўшиб, 7-8 дақиқа юмшоқ хамир қоринг. Ёпиб, илиқ жойда 1 соат, икки баробар ошгунча қўйинг.
Ичлик учун юмшоқ сариёғни шакар ва дарчин билан аралаштиринг.
Хамирни 40x30 см ли қатлам қилиб ёйинг, ичликни тенг суртинг ва узун томонидан зич рулет қилиб ўранг.
Рулетни 12 бўлакка кесиб, ёғланган қолипга кесик томони билан оралатиб теринг. 30 дақиқа тиндиринг.
Сариғ суртиб, 180 даражали духовкада 25 дақиқа, тилла ранг бўлгунча пиширинг.