Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Қуюқ таомлар
Печда бутун товуқ
Сурат: Tim Douglas / Pexels

Печда бутун товуқ

Бошқача: картошкали товуқ, духовкада товуқ, запечённая куритса

  • 1 соат 50 дақиқа
  • Осон
  • Қуюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

5 кишига
  • Товуқ (бутун) 1,5 кг
  • Картошка 1 кг
  • Саримсоқ (тиш) 4 дона
  • Сариёғ 30 г
  • Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
  • Қизил қалампир (паприка) (ихтиёрий) 1 чой қошиқ
  • Лимон (ихтиёрий) ½ дона
  • Туз таъбга кўра
  • Қора қалампир таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Товуқни ювиб, қуритинг. Туз, қалампир, паприка ва эзилган саримсоққа ичи-ташини ишқалаб, 20 дақиқа қолдиринг.

  2. Печни 200 даражага қиздиринг. Товуқни ёғланган идишга қўйиб, устига сариёғ суртинг, ичига лимон солинг.

  3. Фолга билан ёпиб, 40 дақиқа пиширинг.

  4. Картошкани йирик бўлаклаб, туз, қалампир ва ўсимлик ёғига аралаштиринг.

  5. Картошкани товуқ атрофига теринг, товуқни чиққан шарбати билан суғоринг ва фолгасиз яна 40-45 дақиқа пиширинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча қуюқ таомлар