Қўзиқоринли гречка
Бошқача: гречка с грибами, қўзиқоринли маржумак
- 35 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Гречка 300 г
- Шампинён 300 г
- Пиёз 1 дона
- Сабзи 1 дона
- Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
- Сариёғ (ихтиёрий) 20 г
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Гречкани тозалаб, ювинг.
Қалин тубли идишда ёғни қиздириб, майда пиёз ва қирғичдан ўтказилган сабзини 5 дақиқа қовуринг.
Тўғралган қўзиқоринни қўшиб, суви буғлангунча 7-8 дақиқа қовуринг.
Гречкани қўшиб 1-2 дақиқа аралаштиринг, 600 мл қайноқ сув ва туз қўшинг. Қопқоқ остида паст оловда 15-18 дақиқа, сув синггунча пиширинг.
Сариёғ қўшиб, 5 дақиқа дам олдиринг.