Қуюлтирилган сутли ёнғоқчалар
Бошқача: орешки со сгушчёнкой, орешки, ёнғоқча печене, сгушёнкали ёнғоқча
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Маргарин ёки сариёғ 200 г
- Тухум 2 дона
- Шакар 160 г
- Сода ½ чой қошиқ
- Қайнатилган қуюлтирилган сут 380 г
- Ёнғоқ мағзи (ихтиёрий) 50 г
Тайёрлаш
Юмшоқ маргаринни шакар ва тухум билан кўпиртиринг, сода қўшинг.
Унни қўшиб, тез юмшоқ хамир қоринг ва 30 дақиқа музлатгичда дам беринг.
Ёнғоқча қолипини (орешнитса) қиздириб, ёғ суртинг.
Ҳар бир чуқурчага нўхатдек хамир қўйиб, қолипни ёпиб, ҳар икки томонини 2-3 дақиқадан тилла ранг бўлгунча пиширинг.
Паллаларнинг ортиқча қиррасини синдириб тозаланг.
Ичига қайнатилган қуюлтирилган сут ва майдаланган ёнғоқ солиб, икки паллани жуфтлаб ёпиштиринг.