Зебра пироги
Бошқача: зебра, пирог зебра, сметанали пирог
- 1 соат 20 дақиқа
- Ўртача
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Ун 250 г
- Шакар 300 г
- Тухум 4 дона
- Сметана 200 г
- Сариёғ 100 г
- Какао кукуни 2 ош қошиқ
- Сода 1 чой қошиқ
Тайёрлаш
Тухумни шакар билан оқариб кўпчигунча кўпиртиринг.
Сметана ва эритилган сариёғни қўшиб аралаштиринг, сўнг сода аралаштирилган унни солинг.
Хамирни тенг иккига бўлинг, бирига какао қўшинг.
Ёғланган қолип марказига 2 ош қошиқдан оқ ва қора хамирни навбат билан қуйинг.
180 даражали печда 50-60 дақиқа, чўп қуруқ чиққунча пиширинг.