Кунгабоқар ҳолваси
Бошқача: уй ҳолваси, писта ҳолва, халва из семечек, семечка ҳолваси
- 1 соат
- Ўртача
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Тозаланган кунгабоқар уруғи (хом) 400 г
- Шакар 160 г
- Сув 40 мл
- Тухум оқи 1 дона
- Туз 1 чимдим
Тайёрлаш
Уруғни қуруқ товада паст оловда, кавлаб туриб, тилла ранг бўлгунча 15-20 дақиқа қовуринг ва совутинг.
Блендерда ёғли, майин увоқ бўлгунча майдаланг.
Шакар ва сувни қайнатиб, қуюқ шарбат қилинг (томчиси сувда юмшоқ шарча бўлади).
Тухум оқини туз билан кўпиртириб, кўпиртиришни тўхтатмай иссиқ шарбатни ингичка оқим билан қуйинг.
Кўпикни уруғ массасига қўшиб, енгил аралаштиринг.
Қоғоз тўшалган қолипга зич босиб жойланг ва камида 3 соат (яхшиси бир кеча) музлатгичда қотиринг.