Лаваш ачмаси
Бошқача: дангаса ачма, ленивая ачма, ачма из лаваша, лавашли ачма
- 40 дақиқа
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Юпқа лаваш (катта) 3 дона
- Пишлоқ (сулгуни ёки бринза) 300 г
- Творог 200 г
- Тухум 3 дона
- Сут 200 мл
- Сариёғ 50 г
- Укроп ёки кашнич ½ боғ
Тайёрлаш
Печни 200 даражага қиздиринг, қолипни сариёғ билан мойланг.
Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, творог ва майда тўғралган кўкат билан аралаштиринг.
Тухумни сут билан чайқаб, қуйма тайёрланг.
Қолипга битта лавашни четлари осилиб турадиган қилиб қўйинг, қуйма суртиб, ичига масаллиқ ёйинг.
Қолган лавашларни йиртиб, қуймага ботириб, масаллиқ билан навбатма-навбат теринг ва четларини букланг.
Устига қолган қуйма ва сариёғ бўлакчаларини қўйиб, 20-25 дақиқа қизартириб пиширинг.