Қизил ловия салати
Бошқача: ловияли салат, салат с красной фасолю
- 20 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Қизил ловия (консерва) 400 г
- Шўр бодринг 150 г
- Тухум 3 дона
- Саримсоқ (тиш) 1 дона
- Укроп 1 боғ
- Маёнез 3 ош қошиқ
- Сухарик (ихтиёрий) 50 г
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Тухумни 10 дақиқа қайнатиб, совутинг, тозалаб кубик қилиб тўғранг.
Ловиянинг сувини тўкиб, чайиб олинг.
Шўр бодрингни кубик қилиб тўғранг, укропни майда тўғранг, саримсоқни эзинг.
Ҳаммасини маёнез билан аралаштиринг. Сухарикни дастурхонга қўйишдан олдин қўшинг.