Майдалагичдан уй печенеси
Бошқача: уй печенеси, печене через мясорубку, қумли печене
- 1 соат
- Осон
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Маргарин ёки сариёғ 200 г
- Шакар 200 г
- Тухум 2 дона
- Сметана ёки маёнез 2 ош қошиқ
- Ун 450 г
- Қабартиргич 1 чой қошиқ
- Ванилин (ихтиёрий) 1 чимдим
Тайёрлаш
Юмшоқ маргаринни шакар билан кўпиртиринг.
Тухум, сметана ва ванилинни қўшиб аралаштиринг.
Қабартиргич аралаштирилган унни солиб, юмшоқ хамир қоринг ва 30 дақиқа совутинг.
Хамирни гўшт майдалагичдан ўтказиб, чиққан тасмаларни 7-8 см дан узиб, қоғоз тўшалган патнисга теринг.
180 даражада 15-20 дақиқа, оч сариқ бўлгунча пиширинг.