Майизли кекс
Бошқача: кекс, кекс с изюмом, уй кекси
- 1 соат 10 дақиқа
- Осон
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Ун 260 г
- Сариёғ 150 г
- Шакар 160 г
- Тухум 3 дона
- Сут 40 мл
- Қабартиргич 1 чой қошиқ
- Майиз 100 г
- Ванилин (ихтиёрий) 1 чимдим
Тайёрлаш
Майизни ювиб, 10 дақиқа илиқ сувда ивитиб, қуритинг.
Юмшоқ сариёғни шакар билан оқаргунча кўпиртиринг.
Тухумларни бирма-бир қўшинг, кейин сут ва ванилинни солинг.
Қабартиргич аралаштирилган унни қўшинг, охирида унга беланган майизни солинг.
Хамирни ёғланган қолипга солиб, 180 даражада 40-45 дақиқа пиширинг.