Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Салатлар
Пишлоқли помидор
Сурат: NimaOvqat

Пишлоқли помидор

Бошқача: помидорй с сйром и чесноком, помидор закуска, саримсоқли пишлоқли помидор

  • 15 дақиқа
  • Осон
  • Салат
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Помидор (қаттиқ) 4 дона
  • Қаттиқ пишлоқ 100 г
  • Саримсоқ (тиш) 2 дона
  • Маёнез 3 ош қошиқ
  • Укроп ёки петрушка ½ боғ
  • Туз таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Помидорни 0,7-1 см қалинликда ҳалқа қилиб кесинг ва ясси ликопчага теринг.

  2. Пишлоқни майда қирғичдан ўтказинг, эзилган саримсоқ, маёнез ва кўкатнинг ярми билан аралаштиринг.

  3. Помидор ҳалқаларига озгина туз сепиб, ҳар бирига 1 чой қошиқ пишлоқ массаси қўйинг.

  4. Қолган кўкат билан безаб, дарров тортинг (туриб қолса, помидор сув чиқаради).

Шунга ўхшаш таомлар

Барча салатлар