Қизил карам салати
Бошқача: бинафша карам салати, салат из красной капустй
- 45 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Қизил карам 500 г
- Олма (ихтиёрий) 1 дона
- Саримсоқ (тиш) 1 дона
- Сирка (6%) 1 ош қошиқ
- Шакар 1 чой қошиқ
- Ўсимлик ёғи 2 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Карамни жуда ингичка тўғранг, туз сепиб, қўл билан юмшагунча эзинг.
Сирка ва шакарни қуйиб аралаштиринг, 30 дақиқа совуқ жойда қолдиринг.
Олмани сомонча қилиб тўғранг, саримсоқни эзинг.
Карамга олма, саримсоқ ва ёғни қўшиб аралаштиринг ва тортинг.