Сезар салати
Бошқача: тсезар, caesar, сезар салат
- 35 дақиқа
- Ўртача
- Салат
Масаллиқлар
- Товуқ кўкраги 400 г
- Салат барги (ромен) 200 г
- Оқ нон 100 г
- Помидор (черри) 150 г
- Пишлоқ (пармезан) 40 г
- Маёнез 100 г
- Саримсоқ (тиш) 2 дона
- Лимон шарбати 1 ош қошиқ
- Зайтун ёғи 2 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Товуққа туз ва қалампир суртиб, ёғда ҳар томонини 5-6 дақиқадан қовуринг. Совутиб бўлакланг.
Нонни кубик қилиб, битта эзилган саримсоқ қўшилган ёғда қизартиринг.
Соус: маёнез, қолган саримсоқ, лимон шарбати ва пишлоқнинг ярмини аралаштиринг.
Салат баргларини қўлда йиртиб, соус билан аралаштиринг.
Устига товуқ, помидор, нон кубиклари ва қолган пишлоқни қўйинг. Дарҳол тортинг.