Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Салатлар
Гранатовий браслет
Сурат: Büşi / Pexels

Гранатовий браслет

Бошқача: анор билагузук салати, анор билагузук, гранатовйй браслет, анорли билагузук, анорли қатламли салат

  • 1 соат 30 дақиқа
  • Ўртача
  • Салат
Ботда очиш

Масаллиқлар

6 кишига
  • Товуқ филеси 300 г
  • Картошка 3 дона
  • Сабзи 1 дона
  • Лавлаги 2 дона
  • Тухум 3 дона
  • Ёнғоқ мағзи 50 г
  • Анор 2 дона
  • Пиёз (ихтиёрий) 1 дона
  • Маёнез 200 г
  • Туз таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Товуқни тузли сувда 25 дақиқа, картошка, сабзи ва лавлагини пўсти билан юмшагунча қайнатинг, тухумни 10 дақиқа қайнатинг.

  2. Ҳаммасини совутиб тозаланг. Картошка, сабзи, лавлаги ва тухумни йирик қирғичдан ўтказинг, товуқни майда тўғранг.

  3. Катта ликопча ўртасига стакан қўйиб, атрофига қатламлаб теринг: картошка, товуқ (пиёз билан), сабзи, тухум, ёнғоқ, лавлаги.

  4. Ҳар қатламни енгил тузлаб, маёнез билан юпқа суринг.

  5. Устини анор донаси билан зич қопланг, стаканни олиб, 1 соат совутиб тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча салатлар