Товуқ шашлик
Бошқача: товуқ кабоб, товуқли шашлик
- 1 соат 35 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Товуқ сони (филеси) 1 кг
- Пиёз 300 г
- Қатиқ 200 г
- Саримсоқ (тиш) 3 дона
- Ўсимлик ёғи 2 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 чой қошиқ
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Товуқни 4 см ли бўлакларга тўғранг.
Пиёзни ҳалқа қилиб тўғраб, қўл билан эзинг.
Қатиқ, эзилган саримсоқ, ёғ, туз ва зираворларни аралаштиринг. Товуқни 1 соат маринадланг.
Товуқни сихларга зич теринг.
Чўғ устида ёки 220 даражали печда айлантириб 20-25 дақиқа пиширинг.
Пиёз ва нон билан тортинг.