Творогли печене
Бошқача: гусине лапки, ғоз панжаси, треуголники, творогли учбурчак
- 1 соат
- Осон
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Творог 300 г
- Сариёғ 120 г
- Ун 200 г
- Тухум 1 дона
- Қабартиргич 1 чой қошиқ
- Шакар 100 г
- Туз 1 чимдим
Тайёрлаш
Юмшоқ сариёғ, творог ва тухумни вилка билан бир хил масса бўлгунча эзинг.
Ун, қабартиргич ва тузни қўшиб, юмшоқ хамир қоринг ва 30 дақиқа музлатгичда дам беринг.
Хамирни 3-4 мм ёйиб, пиёла билан доира кесинг.
Ҳар доирани бир томонини шакарга ботириб, шакарли томонини ичига қилиб икки марта букланг (учбурчак).
Устини ҳам шакарга ботириб, 190 даражада 20 дақиқа қизаргунча пиширинг.