Творогли запеканка
Бошқача: запеканка, творогли пирог, творожная запеканка
- 1 соат
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Творог 500 г
- Тухум 2 дона
- Манний ёрма 3 ош қошиқ
- Шакар 3 ош қошиқ
- Сметана 3 ош қошиқ
- Туз 1 чимдим
- Сариёғ 10 г
- Майиз (ихтиёрий) 50 г
Тайёрлаш
Манний ёрмани сметана билан аралаштириб, 15 дақиқа бўктириб қўйинг.
Творогни эзинг, тухум, шакар ва туз қўшиб аралаштиринг.
Манний аралашмаси ва ювилган майизни қўшинг.
Қолипга сариёғ суртиб, массани текис ёйинг.
180 даражали печда 35-40 дақиқа, усти қизаргунча пиширинг.
Бироз совутиб бўлакланг. Сметана ёки мураббо билан тортинг.