Голубси
Бошқача: карам долма, голубтси
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Карам 1 дона
- Мол гўшти қиймаси 400 г
- Гуруч 100 г
- Пиёз 150 г
- Сабзи 150 г
- Томат пастаси 2 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
- Сметана (ихтиёрий) 4 ош қошиқ
Тайёрлаш
Карамнинг ўзагини кесиб, бутун бошини қайноқ сувга солинг. Юмшаган баргларини бирма-бир ажратиб олинг.
Гуручни ярим пишгунча 10 дақиқа қайнатинг.
Қиймага гуруч, майда тўғралган пиёзнинг ярми, туз ва қалампир қўшиб аралаштиринг.
Ҳар баргга бир ош қошиқ қийма солиб, конверт қилиб ўранг.
Қолган пиёз ва қирғичдан ўтказилган сабзини ёғда қовуринг, томат пастасини қўшинг.
Голубсиларни қозонга териб, устига қовурилган сабзавот солинг ва ярмигача қайноқ сув қуйинг.
Қопқоқни ёпиб, паст оловда 40 дақиқа димланг. Сметана билан тортинг.