Гуляш
Бошқача: гулаш, гўштли соус, подлива
- 1 соат 30 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Мол гўшти 600 г
- Пиёз 200 г
- Сабзи (ихтиёрий) 1 дона
- Томат пастаси 1½ ош қошиқ
- Ун 1½ ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
- Лавр барги (ихтиёрий) 2 дона
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Гўштни 2-3 см кубик қилиб тўғранг.
Қозонда ёғни қиздириб, гўштни ҳар томони қизаргунча қовуринг.
Ярим ҳалқа қилиб тўғралган пиёз ва қирғичдан ўтказилган сабзини қўшиб, 5 дақиқа қовуринг.
Томат пастасини қўшиб аралаштиринг. Гўштни ёпгунча иссиқ сув қуйиб, туз ва қалампир солинг.
Қопқоқни ёпиб, паст оловда 1 соат димланг. Охирида лавр барги қўшинг.
Унни ярим пиёла совуқ сувда эритиб, гуляшга аралаштириб қуйинг ва соус қуюқлашгунча 10 дақиқа қайнатинг.
Картошка пюреси, гречка ёки макарон билан тортинг.