Кабачок икраси
Бошқача: кабачковая икра, икра из кабачков, кабачок икра
- 1 соат 10 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Кабачок 1,5 кг
- Сабзи 300 г
- Пиёз 300 г
- Томат пастаси 3 ош қошиқ
- Саримсоқ (тиш) 3 дона
- Ўсимлик ёғи 80 мл
- Шакар 1 чой қошиқ
- Сирка (9%) (ихтиёрий) 1 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Кабачокни ювинг (қари бўлса пўстини арчиб, уруғини олинг) ва кубик қилиб тўғранг.
Пиёзни майда тўғранг, сабзини қирғичдан ўтказинг. Қозонда ёғни қиздириб, пиёзни 5 дақиқа, сўнг сабзи билан яна 5 дақиқа қовуринг.
Кабачокни қўшиб аралаштиринг, қопқоғини ёпиб ўртача оловда 25-30 дақиқа, юмшагунча димланг.
Қопқоғини очиб, томат пастаси, шакар, туз ва қалампир қўшинг. Ортиқча суви қочгунча 10-15 дақиқа аралаштириб пиширинг.
Эзилган саримсоқ ва (хоҳласангиз) сиркани қўшинг, оловдан олиб блендерда бир хил пюре қилинг.
Совутиб, нон билан тортинг. Музлаткичда ёпиқ идишда 3-4 кун сақланади.