Koreyscha бақлажон
Бошқача: кади-ча, баклазҳанй по-корейски, бақлажон-ча, koreyscha бақлажон салати
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Салат
Масаллиқлар
- Бақлажон 600 г
- Болгар қалампири 2 дона
- Сабзи 1 дона
- Пиёз 1 дона
- Саримсоқ (тиш) 4 дона
- Сирка (9%) 2 ош қошиқ
- Шакар 1 ош қошиқ
- Соя соуси (ихтиёрий) 1 ош қошиқ
- Янчилган кашнич уруғи 1 чой қошиқ
- Аччиқ қизил қалампир ½ чой қошиқ
- Ўсимлик ёғи 6 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Бақлажонни бармоқдек узун бўлакларга кесинг, туз сепиб 20 дақиқа қўйинг ва сувини сиқинг.
Бақлажонни ёғда юмшагунча қовуриб, идишга олинг.
Болгар қалампирини сомонча, пиёзни ярим ҳалқа қилиб тўғранг, сабзини koreyscha қирғичдан ўтказинг.
Пиёзни ўша ёғда 2-3 дақиқа қовуринг, қалампир ва сабзини қўшиб, 2 дақиқа аралаштиринг.
Сабзавотларни бақлажонга қўшинг, эзилган саримсоқ, кашнич, қизил қалампир, шакар, сирка ва соя соусини қўшиб, эҳтиётлаб аралаштиринг.
Камида 1 соат совуқ жойда дам беринг, кейин тортинг.