Koreyscha сабзи
Бошқача: морковча, морков по-корейски, маринадланган сабзи
- 45 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Сабзи 600 г
- Саримсоқ (тиш) 4 дона
- Ўсимлик ёғи 60 мл
- Сирка (9%) 2 ош қошиқ
- Шакар 1 ош қошиқ
- Туз 1 чой қошиқ
- Қизил қалампир (майдаланган) 1 чой қошиқ
- Кашнич уруғи (майдаланган) 1 чой қошиқ
Тайёрлаш
Сабзини koreyscha қирғичда ингичка қилиб қиринг.
Туз ва шакар сепиб, қўл билан эзинг ва 10 дақиқа қўйинг.
Сирка, эзилган саримсоқ, қизил қалампир ва кашнич уруғини устига сепинг.
Ёғни қаттиқ қиздириб, зираворлар устига қуйинг ва аралаштиринг.
Ёпиб, музлатгичда камида 30 дақиқа, яхшиси бир кеча турғизинг.