Қишга маринадланган помидор
Бошқача: маринованне помидорй, консерва помидор, банкадаги помидор
- 1 соат
- Ўртача
- Салат
Масаллиқлар
- Помидор (майда, қаттиқ) 1,8 кг
- Сув 1,5 л
- Туз (ёдланмаган) 1½ ош қошиқ
- Шакар 5 ош қошиқ
- Сирка (9%) 90 мл
- Саримсоқ (тиш) 4 дона
- Болгар қалампири (ихтиёрий) 1 дона
- Укроп соябони 2 дона
- Лавр барги 2 дона
- Қора мурч (нўхат) 8 дона
Тайёрлаш
3 литрли банкани қопқоғи билан ювиб, буғда стерилланг.
Помидорни ювиб, банди атрофидан тиш билан 2-3 жойини тешинг (қайноқ сувдан ёрилмайди).
Банка тагига укроп, саримсоқ, лавр барги ва мурч солинг. Помидорни зич жойланг, орасига бўлакланган болгар қалампирини қўйинг.
Қайноқ сув қуйиб, ёпиб 15-20 дақиқа қолдиринг. Сувни қозонга тўкиб, туз ва шакар қўшиб қайнатинг.
Банкага сирка қуйинг, устидан қайноқ маринадни бўғзигача тўлдиринг.
Қопқоғини маҳкам ёпинг, тескари ағдариб, ўраб, тўлиқ совутинг. Салқин жойда сақланг.