Нарханги
Бошқача: нарҳанги, наркҳанги, ўз шарбатида димланган гўшт
- 2 соат
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Мол ёки қўй гўшти 600 г
- Картошка 600 г
- Пиёз 2 дона
- Сабзи 2 дона
- Помидор 3 дона
- Болгар қалампири 2 дона
- Саримсоқ (тиш) 3 дона
- Ўсимлик ёғи 50 мл
- Зира 1 чой қошиқ
- Кашнич уруғи (майдаланган) 1 чой қошиқ
- Кашнич 1 боғ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Гўштни ўртача бўлакларга бўлинг. Сабзини ҳалқа, пиёзни ярим ҳалқа, помидор ва қалампирни бўлакча, картошкани йирик тўғранг.
Қалин тубли қозонда ёғни қиздириб, гўштни туз, зира ва кашнич уруғи билан енгил қизаргунча қовуринг.
Гўшт устига қатлам-қатлам қилиб пиёз, сабзи, помидор, қалампир ва саримсоқни теринг. Ҳар қатламга озгина туз сепинг.
Энг устига картошкани териб, туз ва қалампир сепинг. Сув қўшманг (кўпи билан 50 мл) - таом ўз шарбатида пишади.
Қопқоқни зич ёпиб, паст оловда 1,5 соат димланг. Очмасдан, қозонни вақти-вақти билан силкитиб туринг.
Лаганга қатламларини бузмасдан сузинг ва кашнич сепиб тортинг.