Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Қуюқ таомлар
Қиймали бақлажон
Сурат: Yesim G. Ozdemir / Pexels

Қиймали бақлажон

Бошқача: бақлажон қайиқчалари, лодочки из баклажанов

  • 1 соат 15 дақиқа
  • Ўртача
  • Қуюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Бақлажон 4 дона
  • Мол гўшти қиймаси 300 г
  • Пиёз 2 дона
  • Болгар қалампири 1 дона
  • Помидор 200 г
  • Пишлоқ 100 г
  • Саримсоқ (тиш) 2 дона
  • Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
  • Туз таъбга кўра
  • Қора қалампир таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Бақлажонни узунасига иккига бўлиб, этини қайиқча қилиб ўйиб олинг. Қайиқчаларни тузлаб, 30 дақиқа қолдиринг.

  2. Пиёз ва саримсоқни ёғда қовуринг. Қиймани қўшиб, сочилувчан бўлгунча 7-10 дақиқа қовуринг.

  3. Бақлажон эти, болгар қалампири ва помидорни майда тўғраб қўшинг, туз ва қалампир солиб 5 дақиқа димланг.

  4. Қайиқчалардан чиққан шарбатни тўкиб, қуритинг ва қийма билан тўлдиринг.

  5. Устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб, 180 даражали печда 30 дақиқа пиширинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча қуюқ таомлар