Қозон кабоб
Бошқача: қозон кабоби, картошкали кабоб
- 1 соат 10 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Қўй гўшти (қовурға) 1 кг
- Картошка 1 кг
- Пиёз 200 г
- Ўсимлик ёғи 100 мл
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 чой қошиқ
Тайёрлаш
Гўштни 4-5 см ли бўлакларга тўғранг. Картошкани тозалаб, йирик бўлакларга кесинг.
Қозонда ёғни яхши қиздиринг. Гўштни солиб, кучли оловда ҳар томонини 15 дақиқа қизартиринг.
Туз ва зира сепинг. Қопқоқни ёпиб, паст оловда 30 дақиқа пиширинг.
Картошкани гўшт устига солинг ва озгина туз сепинг. Қопқоқни ёпиб, картошка юмшагунча 20 дақиқа пиширинг.
Пиёзни ҳалқа қилиб тўғранг. Кабобни ликопчага сузиб, устига пиёз ёйинг.