Тухумли сендвич
Бошқача: сендвич с яичнйм салатом, тухум салатли сендвич, эгг сендвич, тухумли бутерброд
- 20 дақиқа
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Тост нони 8 дона
- Тухум 6 дона
- Маёнез 3 ош қошиқ
- Кўк пиёз ½ боғ
- Бодринг 1 дона
- Салат барги (ихтиёрий) 4 дона
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Тухумни 10 дақиқа қайнатиб, совуқ сувда совутинг ва тозаланг.
Тухумни санчқи билан эзинг ёки майда тўғранг, маёнез, кўк пиёз ва туз билан аралаштиринг.
Бодрингни юпқа доирача қилиб тўғранг. Хоҳласангиз, нонни тостерда қизартиринг.
Нон устига салат барги, бодринг ва тухум салатини қўйиб, иккинчи нон билан ёпинг.
Диагонал бўйича иккига кесиб тортинг.