Гўштли фунчоза
Бошқача: фунчоза, фундёза, чапчаэ, фунчоза с говядиной
- 40 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Фунчоза 200 г
- Мол гўшти 300 г
- Сабзи 1 дона
- Болгар қалампири 1 дона
- Бодринг 1 дона
- Пиёз 1 дона
- Саримсоқ (тиш) 3 дона
- Соя соуси 5 ош қошиқ
- Сирка (6%) 1 ош қошиқ
- Тухум (ихтиёрий) 1 дона
- Ўсимлик ёғи 4 ош қошиқ
- Кунжут (ихтиёрий) 1 ош қошиқ
- Қизил қалампир 1 чой қошиқ
Тайёрлаш
Гўштни ингичка сомонча қилиб тўғранг, 2 ош қошиқ соя соуси ва саримсоқнинг ярми билан аралаштириб 15 дақиқа қўйиб қўйинг.
Сабзи, қалампир ва бодрингни сомонча, пиёзни ярим ҳалқа қилиб тўғранг.
Фунчозани қайноқ сувда 3-4 дақиқа пишириб, сузиб олинг ва қайчи билан қисқартиринг.
Товада ёғни қиздириб, гўштни баланд оловда 5-6 дақиқа қовуринг. Пиёз, сабзи ва қалампирни қўшиб яна 3-4 дақиқа қовуринг.
Фунчоза, қолган соя соуси, саримсоқ, сирка ва қизил қалампирни қўшиб, 2 дақиқа аралаштириб иситинг.
Бодринг ва кунжут сепиб тортинг. Истасангиз, устига ингичка тўғралган тухум қуймоғини қўйинг.