Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Қуюқ таомлар
Гречка
Сурат: Victoria Emerson / Pexels

Гречка

Бошқача: гречка бўтқаси, маржумак

  • 30 дақиқа
  • Осон
  • Қуюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Гречка 300 г
  • Сув 600 мл
  • Сариёғ 30 г
  • Пиёз (ихтиёрий) 1 дона
  • Туз таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Гречкани айириб, ювинг. Қуруқ товада 2-3 дақиқа қиздиринг.

  2. Қозонга 600 мл сув қуйиб қайнатинг ва туз солинг.

  3. Гречкани солиб, қопқоқни ёпинг ва паст оловда 15-20 дақиқа пиширинг.

  4. Хоҳласангиз, пиёзни сариёғда қовуриб қўшинг.

  5. Сариёғ қўшиб аралаштиринг ва 5 дақиқа димланг. Котлет, сут ёки салат билан тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча қуюқ таомлар