Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Ширинликлар
Ҳолвайтар
Сурат: NimaOvqat

Ҳолвайтар

Бошқача: холвайтар, ун ҳолва

  • 30 дақиқа
  • Осон
  • Ширинлик
Ботда очиш

Масаллиқлар

5 кишига
  • Ун 300 г
  • Сариёғ ёки думба ёғи 100 г
  • Шакар 150 г
  • Сув 1 л

Тайёрлаш

  1. Қозонда ёғни эритинг. Унни солиб, доим аралаштириб, оч жигарранг бўлгунча 10-15 дақиқа қовуринг.

  2. Бошқа идишда сувни қайнатиб, шакарни эритинг.

  3. Шакарли сувни оз-оздан, тинмай аралаштириб, унга қуйинг. Кесак қолмасин.

  4. Паст оловда қуюқлашгунча 5-7 дақиқа қайнатинг.

  5. Иссиқ ҳолда косаларда тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча ширинликлар