Медовик торти
Бошқача: медовик, асалли торт
- 2 соат 30 дақиқа
- Қийин
- Ширинлик
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Асал 100 г
- Шакар 400 г
- Сариёғ 100 г
- Тухум 3 дона
- Сода 1 чой қошиқ
- Сметана (20%) 800 г
Тайёрлаш
Асал, 200 г шакар ва сариёғни сув ҳаммомида эригунча қиздиринг.
Содани қўшинг ва масса кўпириб, ранги очилгунча аралаштиринг.
Бироз совигач, тухумларни бирма-бир қўшинг, сўнг унни солиб юмшоқ хамир қоринг.
Хамирни 8 бўлакка бўлиб, ҳар бирини юпқа ёйинг ва 180 даражада 3-5 дақиқа пиширинг. Иссиқлигида текис қилиб кесинг.
Сметанани қолган 200 г шакар билан кўпиртиринг.
Қатламларни крем билан суриб теринг, четларини увоқ билан сепинг ва камида 8 соат шимдиринг (вақтга кирмайди).