Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Ширинликлар
Нишолда
Сурат: NimaOvqat

Нишолда

Бошқача: нишалда, нишалло, нишолла

  • 1 соат 30 дақиқа
  • Қийин
  • Ширинлик
Ботда очиш

Масаллиқлар

8 кишига
  • Тухум оқи 4 дона
  • Шакар 500 г
  • Сув 450 мл
  • Этмак ёки ширинмия илдизи (қуруқ) 30 г
  • Лимон кислотаси ½ чой қошиқ
  • Ванилин (ихтиёрий) 1 чимдим

Тайёрлаш

  1. Илдизни 300 мл сувда 25 дақиқа қайнатинг, сузиб, совутинг.

  2. Шакарни 150 мл сув ва лимон кислотаси билан қуюқ шарбат бўлгунча қайнатинг ва илиққа қадар совутинг.

  3. Тухум оқини қошиқда турадиган қуюқ кўпик бўлгунча кўпиртиринг.

  4. Илдиз қайнатмасини оз-оздан қўшиб, кўпиртиришни давом эттиринг.

  5. Илиқ шарбатни ингичка оқим билан қуйиб, масса оппоқ ва қуюқ бўлгунча узоқ кўпиртиринг.

  6. Косаларга солиб, нон ва кўк чой билан тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча ширинликлар