Сутли омлет
Бошқача: омлет, омлет с молоком
- 15 дақиқа
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Тухум 6 дона
- Сут 150 мл
- Сариёғ 20 г
- Туз таъбга кўра
- Помидор (ихтиёрий) 1 дона
- Кўк пиёз (ихтиёрий) 1 боғ
Тайёрлаш
Тухумни сут ва туз билан вилкада чайқатинг, кўпиртириш шарт эмас.
Товада сариёғни эритинг. Хоҳласангиз тўғралган помидорни 2 дақиқа қовуринг.
Тухум аралашмасини қуйинг ва қопқоғини ёпинг.
Паст оловда 8-10 дақиқа, омлет кўпчиб қотгунча пиширинг.
Кўк пиёз сепиб, иссиқ ҳолда тортинг.