Сули бўтқаси
Бошқача: геркулес, овсянка, овсяная каша, сутли сули бўтқа
- 15 дақиқа
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Сули ёрмаси (геркулес) 160 г
- Сут 600 мл
- Сув 200 мл
- Шакар ёки асал 2 ош қошиқ
- Сариёғ 20 г
- Туз 1 чимдим
- Майиз ёки мева (ихтиёрий) 50 г
Тайёрлаш
Сут ва сувни қайнатинг, туз ва шакар солинг.
Сули ёрмасини солиб аралаштиринг.
Паст оловда, вақти-вақти билан кавлаб, 5-7 дақиқа қайнатинг.
Оловдан олиб, сариёғ қўшинг ва 2-3 дақиқа ёпиб қўйинг. Майиз ёки мева билан тортинг.