Полтава галушкаси
Бошқача: галушки, полтавскиэ галушки, ҳалушкй
- 50 дақиқа
- Осон
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 450 г
- Кефир 300 мл
- Тухум 2 дона
- Сода ½ чой қошиқ
- Пиёз 150 г
- Сариёғ 50 г
- Сметана 200 г
- Саримсоқ 2 дона
- Укроп ½ боғ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Кефирга сода қўшиб, 5 дақиқа қўйинг. Тухум ва тузни қўшиб аралаштиринг.
Унни оз-оздан солиб, юмшоқ ва қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг. Ёпиб 20 дақиқа тиндиринг.
Хамирдан бармоқ йўғонлигида арқонча ясаб, ёнғоқдек бўлакларга кесинг.
Катта қозонда тузли сувни қайнатиб, галушкаларни бўлиб-бўлиб солинг. Юзига чиққач, 5-7 дақиқа пиширинг.
Пиёзни сариёғда қизартиринг ва сузиб олинган галушкаларга қўшиб аралаштиринг.
Сметанага эзилган саримсоқ ва тўғралган укроп қўшиб, соус сифатида тортинг.