Қовурға кабоб
Бошқача: қўй қовурғаси кабоб, қовурға шашлик, ребрйшки на мангале
- 1 соат 40 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Қўй қовурғаси 1,5 кг
- Пиёз 3 дона
- Зира 1 чой қошиқ
- Қизил қалампир 1 чой қошиқ
- Сирка (ихтиёрий) 1 ош қошиқ
- Кашнич (ихтиёрий) ½ боғ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Қовурғани суяклар орасидан 1-2 қовурғадан қилиб кесинг.
2 та пиёзни ҳалқалаб, қўл билан эзинг ва гўштга туз, зира, қалампир билан қўшиб аралаштиринг. 1 соат қолдиринг.
Сихга теринг ёки панжарага териб, ўртача чўғда ҳар томонини 6-8 дақиқадан, ёғи эриб қизаргунча пиширинг.
Қолган пиёзни ҳалқалаб, сирка ва туз билан аралаштиринг.
Кабобни пиёз ва кашнич билан тортинг.