Koreyscha лавлаги
Бошқача: свекла по-корейски, лавлаги ча, koreyscha свекла
- 1 соат 30 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Лавлаги 1 кг
- Пиёз 1 дона
- Саримсоқ (тиш) 5 дона
- Сирка (9%) 1½ ош қошиқ
- Шакар 1½ ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи 4 ош қошиқ
- Кашнич уруғи (майдаланган) 1 чой қошиқ
- Қизил қалампир ½ чой қошиқ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Лавлагини тозалаб, koreyscha қирғичдан узун сомонча қилиб ўтказинг.
Туз сепиб аралаштиринг, 30 дақиқадан кейин чиққан шарбатини сиқиб ташланг.
Саримсоқни эзиб, сирка, шакар ва қалампир билан лавлагига қўшинг.
Пиёзни ярим ҳалқа қилиб ёғда қизартиринг, пиёзни олиб ташланг.
Иссиқ ёғга кашнич уруғини солиб, дарҳол лавлагига қуйинг ва аралаштиринг.
Камида 1 соат (яхшиси бир кеча) музлатгичда дам берсин.