Тузланган карам
Бошқача: квашеная капуста, ачитилган карам, шўр карам
- 40 дақиқа
- Ўртача
- Салат
Масаллиқлар
- Кеч пишар оқ карам 2 кг
- Сабзи 200 г
- Туз (ёдланмаган) 2 ош қошиқ
- Шакар 1 ош қошиқ
- Дафна барги (ихтиёрий) 2 дона
- Қора мурч (донадор) (ихтиёрий) 6 дона
Тайёрлаш
Карамни ингичка тўғранг, сабзини йирик қирғичдан ўтказинг.
Карамга туз ва шакар сепиб, шарбат чиққунча қўл билан эзиб аралаштиринг.
Сабзи, дафна барги ва мурчни қўшиб аралаштиринг.
Шиша банкага зич жойлаб, чиққан шарбат карамни ёпиб турсин.
Хона ҳароратида 3 кун ачитинг; ҳар куни ёғоч таёқ билан бир неча жойидан тешиб, газини чиқаринг.
Кейин музлатгичга олинг. Дастурхонга пиёз ва ўсимлик ёғи билан тортинг.