Краб таёқчали лаваш рулети
Бошқача: рулет из лаваша, лаваш рулет, крабли лаваш
- 1 соат 20 дақиқа
- Осон
- Салат
Масаллиқлар
- Юпқа лаваш 2 дона
- Эритилган пишлоқ (ванначада) 200 г
- Краб таёқчалари 200 г
- Тухум 3 дона
- Саримсоқ (тиш) 2 дона
- Укроп 1 боғ
- Маёнез 3 ош қошиқ
Тайёрлаш
Тухумни 10 дақиқа қайнатиб, совутиб, майда қирғичдан ўтказинг. Краб таёқчаларини майда тўғранг ёки қирғичдан ўтказинг.
Эритилган пишлоққа эзилган саримсоқ ва маёнезни қўшиб, бир хил масса қилинг. Укропни майда тўғранг.
Биринчи лавашни ёйиб, пишлоқ массасининг ярмини юпқа суртинг ва укропнинг ярмини сепинг.
Устига иккинчи лавашни қўйиб, қолган массани суртинг, краб таёқчалари, тухум ва қолган укропни тенг ёйинг.
Лавашни зич рулет қилиб ўранг, озиқ-овқат плёнкасига ўраб, камида 1 соат музлаткичда тиндиринг.
Ўткир пичоқ билан 2-3 см қалинликда кесиб, ликопчага териб тортинг.