Шуба салати
Бошқача: селд под шубой, шуба, пўстин остида селд
- 2 соат 20 дақиқа
- Ўртача
- Салат
Масаллиқлар
- Тузланган селд (филеси) 300 г
- Картошка 300 г
- Сабзи 250 г
- Лавлаги 400 г
- Пиёз 100 г
- Маёнез 250 г
- Тухум (ихтиёрий) 3 дона
Тайёрлаш
Картошка, сабзи ва лавлагини пўсти билан пиширинг, тухумни қайнатинг. Совутинг.
Селдни суякдан тозалаб кубик қилинг, пиёзни майда тўғранг.
Картошкани қирғичдан ўтказиб, ликопга ёйинг ва маёнез суртинг.
Устига селд ва пиёзни, кейин қирғичдан ўтган сабзи ва тухумни қўйиб, маёнез суртинг.
Охирида қирғичдан ўтган лавлаги билан ҳаммасини ёпинг ва маёнез суртинг.
Музлатгичда камида 1 соат сингдириб тортинг.