Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Қуюқ таомлар
Маринадли балиқ
Сурат: Archie Binamira / Pexels

Маринадли балиқ

Бошқача: маринад остидаги балиқ, сабзи-пиёзли балиқ, риба под маринадом

  • 50 дақиқа
  • Ўртача
  • Қуюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Балиқ филеси 600 г
  • Сабзи 300 г
  • Пиёз 2 дона
  • Томат пастаси 3 ош қошиқ
  • Ун 4 ош қошиқ
  • Ўсимлик ёғи 6 ош қошиқ
  • Сирка (9%) 1 ош қошиқ
  • Шакар 1 ош қошиқ
  • Дафна япроғи 2 дона
  • Туз таъбга кўра
  • Қора қалампир таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Балиқни порсия бўлакларга бўлинг, туз ва қалампир сепинг, унга беланг.

  2. Ёғда ҳар томонини 3-4 дақиқадан қизаргунча қовуриб, чуқур идишга теринг.

  3. Шу товада ярим ҳалқа пиёзни юмшагунча қовуринг. Қирғичдан ўтказилган сабзини қўшиб, 7-8 дақиқа димланг.

  4. Томат пастаси, 200 мл сув, сирка, шакар, туз ва дафна япроғини қўшиб, 5 дақиқа қайнатинг.

  5. Иссиқ маринадни балиқ устига қуйинг ва қопқоқ остида паст оловда 10 дақиқа димланг.

  6. Иссиқ ёки совутиб тортинг - совугани янада мазали.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча қуюқ таомлар