Фолгада скумбрия
Бошқача: скумбрия в фолге, печда скумбрия, запечённая скумбрия, макрел
- 40 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Скумбрия 3 дона
- Пиёз 1 дона
- Лимон 1 дона
- Сметана (ихтиёрий) 3 ош қошиқ
- Шивит 1 боғ
- Ўсимлик ёғи 1 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Скумбрияни тозалаб, ичини олиб, бошини кесинг ва яхшилаб ювинг.
Икки ёнидан 3-4 тадан кўндаланг тилиб қўйинг, ичи-ташига туз ва қалампир суртинг.
Қорнига лимон тилими ва шивит, тиликларга пиёз ҳалқаларини жойланг. Истасангиз, устига сметана суртинг.
Ҳар бир балиқни ёғланган фолгага зич ўранг.
200 даражали печда 25 дақиқа пиширинг, охирги 5 дақиқада фолгани очиб қизартиринг.