Қовоқли сутли бўтқа
Бошқача: қовоқ бўтқа, тиквенная каша, ошқовоқли бўтқа
- 45 дақиқа
- Осон
- Нонушта
Масаллиқлар
- Қовоқ 500 г
- Гуруч 100 г
- Сув 200 мл
- Сут 600 мл
- Шакар 2 ош қошиқ
- Туз 1 чимдим
- Сариёғ 30 г
Тайёрлаш
Қовоқни пўстидан тозалаб, майда кубик қилиб тўғранг.
Қовоқни сувга солиб, юмшагунча 10 дақиқа қайнатинг.
Ювилган гуруч ва сутни қўшинг. Паст оловда аралаштириб 25 дақиқа пиширинг.
Шакар ва туз солинг. Хоҳласангиз қовоқни эзиб бир хил қилинг.
Сариёғ қўшиб тортинг.