Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Нонушта
Тариқли сутли бўтқа
Сурат: Piotr Arnoldes / Pexels

Тариқли сутли бўтқа

Бошқача: тариқ бўтқа, пшёнка, пшенная каша

  • 40 дақиқа
  • Осон
  • Нонушта
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Тариқ 200 г
  • Сув 400 мл
  • Сут 600 мл
  • Шакар 2 ош қошиқ
  • Туз 1 чимдим
  • Сариёғ 30 г

Тайёрлаш

  1. Тариқни бир неча марта, охиргисини иссиқ сувда ювинг: аччиқлиги кетади.

  2. Тариқни сувга солиб, сув шимилгунча 10 дақиқа қайнатинг.

  3. Сутни қўшиб, паст оловда аралаштириб 20-25 дақиқа пиширинг.

  4. Шакар ва туз солинг.

  5. Сариёғ қўшиб, қопқоғини ёпиб 5 дақиқа димланг ва тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча нонушта