Беҳи мураббоси
Бошқача: варене из айвй, беҳи мураббо, айва мураббоси
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Уй тайёрламаси
Масаллиқлар
- Беҳи 1 кг
- Шакар 750 г
- Сув 400 мл
- Лимон ½ дона
Тайёрлаш
Беҳини ювиб тукларини артинг, уруғини олиб, пўсти билан бўлаклаб тўғранг.
Бўлакларни сувга солиб, қайнагач 10 дақиқа қайнатинг ва олиб қўйинг.
Сузиб олинган сувдан 400 мл ўлчаб, шакар билан 10 дақиқа қайнатиб шарбат қилинг.
Беҳини шарбатга солиб, қайнагач 10 дақиқа қайнатинг ва 10-12 соат совушга қолдиринг (бу кутиш вақтга кирмаган).
Шу тарзда яна икки марта 10 дақиқадан қайнатинг; охиргисида лимон шарбатини қўшинг.
Иссиқ мураббони тоза банкаларга қуйиб, ёпинг. Чой ва нон билан тортинг.