Картошка пюре шўрва
Бошқача: суп-пюре из картофеля, картошкали крем-шўрва, болалар картошка шўрваси
- 40 дақиқа
- Осон
- Суюқ таом
Масаллиқлар
- Картошка 600 г
- Сабзи 100 г
- Пиёз 100 г
- Сув 1 л
- Сут (илиқ) 200 мл
- Сариёғ 30 г
- Туз таъбга кўра
- Укроп (ихтиёрий) ½ боғ
- Нон кубиклари (сухарик) (ихтиёрий) 1 пиёла
Тайёрлаш
Пиёзни майда тўғраб, сабзини қирғичдан ўтказинг. Қозонда сариёғда 3-4 дақиқа, қизартирмасдан юмшатинг.
Кубик қилинган картошкани солинг, сув қуйиб, туз қўшинг. Сув ўрнига товуқ булёни ҳам олиш мумкин.
Қайнагач, паст оловда 20 дақиқа, картошка юмшагунча пиширинг.
Блендерда силлиқ пюре қилинг.
Илиқ сутни қўшиб аралаштиринг ва 2-3 дақиқа қайнатмасдан иситинг.
Укроп ва қуритилган нон кубиклари билан тортинг.