Kupescha гречка
Бошқача: гречка по-купечески, гўштли гречка
- 1 соат
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Гречка 250 г
- Мол гўшти 400 г
- Пиёз 1 дона
- Сабзи 1 дона
- Томат пастаси 1 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
- Лавр барги (ихтиёрий) 1 дона
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Гўштни майда кубик қилиб тўғранг. Пиёзни майда тўғранг, сабзини қирғичдан ўтказинг.
Қозонда ёғни қиздириб, гўштни 5 дақиқа қовуринг. Пиёз ва сабзини қўшиб, яна 5-6 дақиқа қовуринг.
Томат пастаси, туз ва қалампирни қўшинг. 250 мл иссиқ сув қуйиб, қопқоқ остида 20-25 дақиқа димланг.
Гречкани ювиб, гўштга қўшинг ва 450 мл қайноқ сув қуйинг.
Қопқоқни ёпиб, паст оловда суви синггунча 20 дақиқа пиширинг. 10 дақиқа дам бериб тортинг.