Сабзавотли печда балиқ
Бошқача: духовкада балиқ, запечённая риба
- 1 соат
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Балиқ (филеси ёки бўлакланган) 1 кг
- Картошка 500 г
- Пиёз 1 дона
- Сабзи 1 дона
- Помидор 200 г
- Лимон (ихтиёрий) ½ дона
- Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
- Укроп (ихтиёрий) ½ боғ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Балиқни тозалаб, бўлакланг. Туз, қалампир ва лимон шарбатига белаб қўйинг.
Картошкани юпқа ҳалқа, пиёзни ярим ҳалқа, сабзини доира қилиб тўғранг.
Сабзавотларни ёғланган идишга ёйиб, туз ва қалампир сепинг.
Устига балиқ бўлакларини, уларнинг устига помидор ҳалқаларини теринг ва ёғ сепиб қўйинг.
Фолга билан ёпиб, 190 даражали печда 30 дақиқа, сўнг фолгасиз 15 дақиқа пиширинг. Укроп сепиб тортинг.