Шашлик
Бошқача: кабоб, сихда кабоб
- 2 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Қўй гўшти 1 кг
- Думба (ихтиёрий) 150 г
- Пиёз 500 г
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 ош қошиқ
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Гўштни 3-4 см ли бўлакларга кесинг. Думбани майда бўлакланг.
Пиёзнинг ярмини қирғичдан ўтказиб, гўштга қўшинг. Туз, зира ва қалампир сепинг.
Яхшилаб аралаштириб, совуқ жойда камида 2 соат қолдиринг.
Гўштни сихларга теринг, ораларига думба қўйинг.
Чўғи тайёр манқалда 10-15 дақиқа пиширинг, тез-тез айлантириб туринг.
Қолган пиёзни ҳалқа қилиб тўғранг ва кабоб устига солиб тортинг.